Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Шимолий Корея билан ҳарбий алоқаларни тўхтатди
10.07.2017 09:23,  
8

Хитой Халқ республикаси Мудофаа вазирлигининг хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик маркази раҳбари Чжоу Бо Channel New Asia учун берган интервьюсида маълум қилдики, Хитой бундан буён КХДР билан ҳарбий соҳада алоқаларни тўхтатади.

«Ўтмишда чиндан ҳам бизда кўплаб алоқа ва алмашинувлар бор эди. Бироқ ҳозир барча алоқалар нол даражага келтирилди. Бу икки томонлама муносабатлардаги умумий ўзгаришларни акс эттиради, уларнинг сабаби эса ҳаммага маълум», — деди Чжоу Бо.

Халқаро ҳамкорлик маркази раҳбарига кўра, Хитой БМТнинг Шимолий Кореяга нисбатан резолюциясига риоя этишда халқаро ҳамжамият билан бирдамликни намойиш этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, май ойида ХХР раиси АҚШ президентидан КХДР билан муносабатларини аниқлаштириб олиш учун 100 кун муҳлат сўрагани маълум бўлганди. Бундай келишувга икки давлат раҳбарининг апрель ойидаги учрашувида эришилган. Хитой бу муҳлатда Пхеньянга ўз таъсири орқали босим ўтказишга ҳаракат қилмоқчи бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан