Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 4 декабрь куни овоз бериш учун Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 584-сайлов участкасига келди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда мамлакат президентлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров ўз номзодини қўйган.