Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Д.Пан қамоққа олинди
23.11.2019 17:15,  
4006

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Д.Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилмоқда.

2019 йил 23 ноябрь куни Д.Пан ЖКнинг 301-моддаси (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) 1-қисми билан билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилди.

18 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев ҳамда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Дмитрий Пан лавозимидан озод қилинган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан