Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 декабрь санасининг энг муҳим воқеалари
1.12.2016 17:51,  
1149

Sof.uz нашри ижодкорлари ҳар бир сана билан боғлиқ энг муҳим тарихий ҳодисалар билан таништиришда давом этади. 1 декабрь Григориан тақвими бўйича йилнинг 336 куни. Йил тугашигача яна 30 кун қолди. Ушбу санада Ўзбекистон ва жаҳон тарихида содир бўлган воқеалар кетма-кетлиги билан танишинг:


Воқеалар:
- 1828 йил – Аргентинада Декабрьистлар инқилоби бошланди;
- 1234 йил – Жанубий Африкада қулдорлик бекор қилинди;
- 1913 йил – Лотин Америкасидаги илк метро Буэнос Айресда ишга тушди;
- 1918 йил – Исландия Қироллиги Даниядан мустақилликка эришди;
- 1918 йил – Югославия Қироллиги эълон қилинди;
- 1941 йил – Иккинчи жаҳон уруши: Япония императори АҚШга қарши уруш эълон қилди;
- 1943 йил – Иккинчи жаҳон уруши: Теҳрон конференцияси ниҳоясига етди;
- 1945 йил – Аёллар бутунжаҳон демократик федерацияси ташкил этилди;
- 1958 йил – Марказий Африка Републикаси ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди;
- 1958 йил – Чикагодаги мактабда содир бўлган ёнғинда 92 нафар ўқувчи қурбон бўлди;
- 1971 йил – Саратовда Ан-24 самолёти қулаб тушиши натижасида 57 киши қурбон бўлди;
- 1973 йил – Папуа Янги Гвинея Австралиядан ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқини олди;
- 1974 йил – Виржиниядаги Даллес халқаро аэропортида Боинг 727 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 92 киши қурбон бўлди;
- 1974 йил – Ню-Ёркдаги Кеннеди халқаро аэропортда иккинчи марта Боинг 727 самолёти ҳалокатга учради;
- 1981 йил – Корсикада йўловчи самолёти қулаши туфайли 180 киши ҳалок бўлди;
- 1989 йил – Филиппинда ҳарбийларниниг самарасиз давлат тўнтаришига уриниши бўлиб ўтди;
- 1989 йил – Шарқий Германия парламенти Коммунистик партиянинг раҳбарлик рольини бекор қилид;
- 1990 йил – 40 метрлик чуқурликдаги Франция ва Англияни боғлаб турувчи сувости тунели ишга туширилди;
- 1991 йил – Украинада Совет иттифоқидан ажралиб чиқиш бўйича референдум бўлиб ўтди; 
- 1991 йил – Қозоғистонда биринчи президентлик сайлови бўлиб ўтди;
- 1999 йил – Тошкентда «Кабул-Ўзбек» Ўзбекистон-Жанубий Корея тўқимачилик қўшма корхонаси ишлаб чиқариш мажмуининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди;
- 2006 йил – Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ХВ Осиё ўйинлари бошланди;
- 2011 йил – Олма-ота метроси ишга туширилди;


Таваллуд топганлар:
- 1792 йил – рус математиги Николай Лобачевский;
- 1896 йил – Совет армияси генерали Георгий Жуков;
- 1918 йил – Бирлашган Араб Амирликларининг биринчи президенти Шайх Зайд ибн Султон ал Наҳаён;
- 1937 йил – Латвиянинг 6 президенти Вайра Вике-Фрейберга.

Вафот этганлар:
- 1825 йил – Россия императори Александр И;
- 1866 йил – Эверест чўққисини кашф этган инглиз табиатшуноси Жорж Эверест;
- 1973 йил – Исроилнинг биринчи бош вазири Давид бен Гурён;
- 2004 йил –озарбайжон шоири Маммад Ораз.

Байрамлар:
• Қорақалпоқ тили куни;
• Қозоғистонда Биринчи президент куни;
• Чадда Озодлик ва демократия куни;
• Коста Рикада ҳарбий тўнтариш куни;
• Мянмада Миллат куни;
• Руминияда Буюк бирлашиш куни;
• Марказий Африка Республикасида Республика куни;
• Портуалияда Мустақилликни тиклаш куни;
• Исландияда Мустақиллик куни;
• Панамада Ўқитувчилар куни;
• Украинада прокуратура ходимлари куни;
• Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан