Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонга бориши кутиляпти. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси хабар берди.
— Биласизми, ўтган йили Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этди. Биз унинг ташрифига тайёргарлик кўргандик. Лекин мазкур воқеа режаларимизни ўзгартириб юборди. Айни кунларда Ўзбекистон Президентини Озарбайжонга таклиф қилиб, мактуб юбордик ва у бажонидил қабул қилинди. Айтишларича, ташриф шу йил амалга оширилиши кутиляпти, — деди элчи Гусейн Гулиев.
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифидан кейин Озарбайжонга сафар қилиши мумкин.