Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳар бир вилоятида меҳмонхоналар қурилиши учун 20 тадан ер участкаси ажратилади
30.04.2018 18:07,  
3

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида хорижий инвесторлар кўмагида янги меҳмонхоналар қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шоҳрух Шараҳметов 30 апрель куни турк журналистлари учун ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Ҳар бир вилоят ҳокимига ўз ҳудудидан 20 тадан ер участкасини хорижий инвесторларга ажратиб бериш бўйича топшириқ берилган. Бу ер участкаларига меҳмонхоналар қурилиши кўзда тутилган», — деди Шоҳрух Шараҳметов.

Брифинг давомида эътиборга молик бир статистик маълумот келтириб ўтилди: биргина Тошкентдаги турли даражадаги 150 меҳмонхонанинг жами сиғими 11 минг ўрин бўлса, Анталиядаги бир мулкдорга тегишли фақат 12 меҳмонхонанинг умумий сиғими 12 минг ўринни ташкил этади.

Шу муносабат билан, қўмитанинг Ҳудудларда туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Миртолиб Мирзоҳидов Ўзбекистонда 2018—2019 йилларда камида 100 та янги меҳмонхонага эҳтиёж борлигини маълум қилиб, турк инвесторларини Ўзбекистонда ушбу соҳага сармоя киритишга чақирди.

Аввалроқ, 27 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Ўзбекистоннинг катта шаҳарларида 100 тадан, бошқа шаҳарларида эса 20 тадан меҳмонхоналар қуриш бўйича кўрсатмалар бергани маълум қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан