Ўзбекистон ва Франция ўртасида 10 та ҳужжат имзоланди

10.10.2018 | Ўзбекистон | 2644

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи якунига кўра, ҳукуматлараро ва идоралараро 10 та ҳужжат имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев Франция президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

"Давлат раҳбарларининг Елисей саройида ўтган музокаралари ҳар томонлама самарали бўлди. Икки мамлакат учун манфаатли ва узоқ муддатли келишувларга эришилди", - деб хабар қилган президент матбуот хизмати.

Президент 9 октябрь куни Париждан Тошкентга жўнаб кетган. 10 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Францияга амалга оширган расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди