Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва вилоятида юз берган автоҳалокат натижасида 4 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
21.10.2018 17:04,  
7

Москва вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна шунча киши жароҳатланди. 

Авария 17 октябрь куни Подолск шаҳрида рўй берди. Ўзбекистонлик 7 киши кетаётган Mitsubishi Грандис микроавтобуси баллони бўшаб, чеккада тўхтаб турганда унга Toyota Land Cruiser машинаси келиб урилди.

Тўқнашув оқибатида 3 аёл ва бир эркак ҳалок бўлди, яна 4 киши жароҳатланди. Toyota ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳам касалхонага ётқизилди. Микроавтобус ҳайдовчиси автомобилдан чиққани ва авария белгисини қўйгани учун жабрланмади.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, микроавтобусда 27 дан 48 ёшгача одамлар бўлган. Ҳодиса  юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан