Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

26.11.2018 | Иқтисод | 3460

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йилнинг 27 ноябридан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 21.67 сўмга ошиб, 8299.20 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 39.99 сўмга пастлаб, 9411.29 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.