Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзтрангаз» раҳбарининг ишдан олиниши метан газ нархи ошгани билан боғлиқми?
29.11.2018 14:43,  
10

Бугун, 29 ноябрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик фаолиятининг 2018 йилдаги фаолияти сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда..

Анжуманда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари Одил Темиров, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти Газ тармоқларидан ва қурилмалардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Акмал Эшонқуловлар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Матбуот анжумани давомида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари Одил Темиров «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раиси Шарифжон Турсуновнинг нима сабабдан ишдан олиниши билан боғлиқ саволга қуйидагича жавоб берди:

«‘Ўзтрансгаз’ раиси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Шарифжон Турсунов ҳам ушбу асосда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг лавозимидан олиниши автомобилга сиқилган газ қуйиш шохобчаларида метан газ нархининг қимматлашиши билан боғлиқ эмас. Бу ҳолатни изоҳлай олмайман».

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти газ тармоқларидан ва қурилмалардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Акмал Эшонқуловнинг таъкидлашича, ҳалигача Шарифжон Турсуновнинг ўрнига янги раҳбар тайинланмаган.

Маълумот учун, ўтган ҳафтада Ўзбекистонда автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларидаги 1 м3 газнинг сотилиш нархи 2300 сўмгача қимматлаган эди. Шундан сўнг, «Ўзтрансгаз» АЖнинг жорий йил июнь ойида ушбу лавозимга тайинланган раиси Шарифжон Турсунов ишдан олинган эди.

24 ноябрдан бошлаб газ нархи пасая бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан