Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада машиналар тўпланиши масаласини муҳокама қилди
8.12.2018 13:27,  
2

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминов ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов ўртасида иккиёқлама учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди Қозоғистон Молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси.

Томонлар ўтказиш пунктларини модернизация қилиш ва қайта таъмирдан чиқариш, шунингдек, ўзбек-қозоқ чегарасида автомобил транспортлари тўпланиши ҳолатини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида ушбу вазият регионал бўлинмалар раҳбарларининг доимий назоратида бўлиши ва юзага келган масалаларни тезкор чоралар орқали ҳал этишга келишиб олинди, дейилади хабарда.

Шунингдек, ўзбек-қозоқ давлат чегараси ўтказиш пунктларида юк оқимини бир хил тақсимлаш бўйича келишувга эришилган. Бунда ҳар бир томон масъул вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва компаниялар билан биргаликда ушбу масала ечими устида иш олиб боришлари таъкидланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан