Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йилнинг энг хавфсиз автомобиллари аниқланди (видео)
13.12.2018 14:03,  
23

Европа мустақил Euro-NCAP компанияси 2018 йилда ўтказилган краш-тест натижаларига кўра энг хавфсиз бўлган автомашиналарнинг номини маълум қилди.

Энг яхши моделлар турли синовларда тўпланган баллар асосида 4 та тоифада танлаб олинди.

Экспертлар “Катта оилавий автомобил” ва “Гибридлар ва электрокарлар” тоифаларида Lexus ES 300h седан автомобили ғолиб деб топишди. Бу автомобил ҳайдовчи ва катта ёшдаги йўловчилар хавфсизлиги бўйича - 91 фоиз, болалар хавфсизлиги – 87 фоиз, йўловчилар хавфсизлиги – 90 фоиз тўплади. Мавжуд қурилмаларнинг ишини 77 фоиз деб баҳоланди.

“Кичик оилавий автомобил” тоифасида Mercedes-Benz A-синф хетчбек автомобили ғолибликка лойиқ деб топилди. Бу автомобил ҳайдовчи ва катта ёшдаги йўловчилар хавфсизлиги бўйича - 96 фоиз, болалар хавфсизлиги – 91 фоиз, йўловчилар хавфсизлиги – 92 фоиз тўплади. Хавфсизлик қурилма - 75 фоизга баҳоланди.

“Катта кросовер” тоифасида ғалабани Hyundai Nexo қўлга киритди: ҳайдовчи ва катта ёшдаги йўловчилар хавфсизлиги бўйича - 94 фоиз, болалар хавфсизлиги – 87 фоиз, йўловчилар хавфсизлиги – 67 фоиз тўплади. Хавфсизлик қурилма - 80 фоизга баҳоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан