Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йилда дунё бўйлаб қанча гўдак вафот этгани маълум бўлди
18.12.2018 12:17,  
5

2018 йили 2,5 млн гўдак бартараф этиш имкони бўлган сабаблар билан ҳаётдан кўз юмди, уларнинг қарий учдан икки қисмини барвақт туғилганлар ташкил этади. Бу ҳақда ЮНИСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибига кирувчи глобал коалиция ҳисоботида сўз боради.

Барвақт туғилган ва туғилиш жараёнида жароҳат олган, инфекция юқтирган ҳамда ривожланишдаги нуқсонлар билан дунёга келган болалар ўлиш ёки ногирон бўлиш хавфи остида қолмоқда, дейилади экспертлар хулосасида. Бу оилалар тинчлиги ва ота-оналар руҳий ҳолатида салбий асоратларни қолдириш билан биргаликда болаларнинг ҳам кейинги ривожланишига таъсир кўрсатмоқда.

Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, 68 фоиз ўлим ҳолатларини оддий чоралар: кўкрак сути билан озиқлантириш, янги туғилган чақалоқ ва ота-онасининг тактил алоқаси, тиббиёт муассасаларини зарур дори воситалари ва ускуналар билан таъминлаш орқали бартараф этиш мумкин. Яна миллионлаб кишиларнинг ҳаётини онада қон оқишини ўз вақтида тўхтатиш, гўдакка нафас билан ёрдам бериш орқали қутқариб қолиш мумкин.

Ҳисобот муаллифлари янги туғилган гўдаклар ва уларнинг оналарига доимий тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, ота-оналарни болани тўғри парвариш қилишга ўргатиш кабиларни ҳам тавсия этмоқда. Умуман олганда, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўртача ва паст даромадли мамлакатларда ҳар бир инсонга ажратилган қўшимча 20 цент учдан икки қисм гўдаклар ҳаётини қутқариб қолишга ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан