Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой зилзиладан хабардор этувчи дунёдаги энг йирик тизимни қурмоқда
1.01.2019 20:05,  
5

Хитойда ер қимирлашидан хабардор этувчи дунёдаги энг улкан тизим яратилмоқда, деб хабар берди жаҳон ОАВлари.

Хабарга кўра, хитойлик муҳандис ва олимлар 2022 йилга келиб зилзила ҳақида олдиндан хабардор этувчи дунёдаги энг йирик ва ўта замонавий тизим устида ишларни якунлашни режалаштиришган.

Бу янги қурилма "бошқа мамлакатларда ҳасад уйғотиши" кутилмоқда, деб хабар қилади CGTN телеканали.

Лойиҳа иштирокчилари сўзларига кўра, айни вақтда мутахассислар бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб кейинчалик бир тармоққа жамланадиган 15 минг дона датчикларни ўрнатиш билан шуғулланмоқда.

Кутилишича, ер ости силкиниши юз бериши билан датчиклар шу сониянинг ўзида электрик импульсларни бошқарув марказига йўллайди ва шундан сўнг потенциал хавф зонасида яшовчи инсонлар смартфонларига хатар тўғрисида огоҳлантиришлар келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан