Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлиги бўлган болаларнинг оналарига нафақа тўланади
18.01.2019 13:06,  
835

2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ижтимоий нафақа тўланади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга Мурожаатномасида ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оила аъзоларини, ўн олти ёшгача даврдаги боқувчисини йўқотганларни ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи доимо эътиборда туриши кераклиги лозимлигини қайд этган эди.

«Айни вақтда ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оила аъзоларини, ўн олти ёшгача даврдаги боқувчисини йўқотганларни ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи доимо эътиборимизда туриши керак.

Умрини ногирон фарзандни парваришга бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этамиз. Ўйлайманки, бу адолатдан бўлади. Биз давлат бўлиб бу оналарга эътибор бермасак, бу ноинсофлик бўлади», — деган эди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан