Ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

25.01.2019 | Ўзбекистон | 3001

Аввалроқ, “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорда Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилиши белгиланди.

Маълумот учун, ходимларига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка олиб бериши мумкин бўлганташкилотлар сони 75 тага етганди.