Россия юз берган автоҳалокат натижасида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

11.02.2019 | Ўзбекистон | 4721

11 февраль куни Тошкент вақти билан 6:45 да Россиядаги Тюмен — Ханти-Мансийск трассасида юз берган ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкентбоев Шуҳратбек Ғуломович (1984 йилда туғилган) ва Саяҳмедов Бахтиёр Тожибоевич (1983) вафот этган. Мирзааҳмедов Қурвонжон Мирзалиевич (1976) жабрланган ва касалхонага ётқизилган.

20 нафар йўловчини (уларнинг барчаси — Ўзбекистон фуқаролари) олиб кетаётган Mercedes микроавтобуси меҳнат фаолияти учун рухсатномаларни расмийлаштириш учун Тобольскдан Тюменга кетаётиб, юк автомобили билан тўқнашиб кетган. Қолган 17 фуқаро жабрланмаган.

Меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш халқаро ассоциацияси ЙТҲ билан боғлиқ, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари жасадларини ватанига юбориш харажатларини ўз зиммасига олишини маълум қилди.