Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонга меҳнат бозори ва меҳнат кодексини янгилашга ёрдам бермоқчи
13.02.2019 03:31,  
5

АҚШ ва Ўзбекистон меҳнат соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолаши мумкин, деб хабар қилди Меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, икки давлат ўртасида имзоланадиган меморандумнинг асосий йўналишлари Ўзбекистон меҳнат бозорида илмий ва демографик тадқиқотларни олиб бориш, турли касбларга қисқа муддатда ўқитишни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш ҳамда икки давлат меҳнат органлари ходимлари учун тематикага оид тренинглар ва курслар ўтказишдан иборат бўлади.

Шунингдек, томонлар янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва малака ошириш миллий тизимини жорий этишда ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Ҳамкорликнинг юқорида айтиб ўтилган йўналишлари ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши учун АҚШ меҳнат департаментидан доимий асосда фаолият юритувчи маслаҳатчи жалб этилиши режалаштирилмоқда.

Америка томони режалаштирилаётган ҳамкорлик йўналишларига юқори баҳо бериб, уларни ҳаётга татбиқ этишда ёрдам беришга тўлиқ тайёрлигини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан