Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Резина» тухум можароси: Энди Ўзбекистонда ҳам топилдими? (видео)
22.02.2019 18:32,  
153

Ижтимоий тармоқларда янги видео тарқалди. Видеода эркак киши ўзбек тилида Ўзбекистонга “резина” тухум кириб келганини айтади.

“Хитой тухумлари чиққан дейишган эди. Қаранглар, мана энди Ўзбекистонга ҳам кириб келибди. Бу “Ўрикзор” бозоридан олинган тухум. Ҳозир уни кесиб кўраман, тухум сариғи резинага, коптокка ўхшайди. Эҳтиёт бўлинглар, Тошкентга ҳам кириб келибди”, - дея изоҳлайди видео муаллифи.

Қўлига тухум сариғини олганда , у коптокка ўхшаб думалаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Интернетда Қирғизистонда “резина” тухум пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабар қизғин муҳокама қилинди. Қирғизистон фуқаросининг сўзларига кўра, пиширилган тухум сариғи “резина” бўлиб чиқади. Унинг фикрига кўра, бу тухумлар Хитойда ишлаб чиқарилган. Қирғизистон паррандачилик уюшмаси раиси Рустам Осмоналиев уюшмага бир неча марта келиб чиқиши номаълум ва сифати қониқарсиз бўлган тухумлар Ўзбекистон ҳудудидан келаётганлиги ҳақида хабар берилгани ҳақида маълум қилади.

Ўзбекистон Ветеринария қўмитаси бу айбловларни рад этишди. Ўзбекистондан тухум Афғонистон, Тожикистон ва Эронга экспорт қилиниши, шунингдек, Ўзбекистондан Қирғизистонга фақат комбикорм, қурт ва биогумус ўғит экспорт қилинишини маълум қилинган эди.

19 февраль куни Қирғизистон Ветеринария ва фитосанитария бўйича давлат инспекция раҳбари Калисбек Жумаканов қизғин баҳсга сабаб бўлган “резина” тухумлар Ўш шаҳрига Иссиқкўл вилоятидан келтирилгани аниқлангани ва маҳсулот таркибини аниқлаш мақсадида уни лабораторияга топширлаганини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан