Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тухумнинг хавфли хусусияти маълум қилинди
6.06.2019 11:53,  
639

Америкалик олимлар тухумни тез-тез истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланиши ва эрта ўлим хавфини оширишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари MedicalXpress порталида эълон қилинган.

Олимлар 31 йил давомида 30 минг киши ҳаёт тарзини кузатишди. Маълум бўлишича, ҳар куни ҳар қандай қўшимча равишда 300 миллиграмм холестерин истеъмол қилиш  юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланишини 17 фоизга, эрта ўлим хавфини эса 18 фоизга оширар экан. Қайд этиш жоизки, бир дона тухум таркибида тахминан 200 миллиграмм холестерин моддаси мавжуд.

Шу билан бирга, олимлар ушбу маҳсулотдан бутунлай воз кечиш керак эмаслигини таъкидлашди, чунки меъёрида истеъмол қилинган тухум организм, хусусан, кўз ва суяклар учун фойдали ҳисобланади.

“Одамларга уч дона тухумдан тайёрланган кундалик қуймоқдан воз кечишларини тавсия қиламан. Овқатланишда меъёр ва мувозанат муҳимдир”, - дейди тадқиқотчи Кэтрин Тукер.

У ҳафтасига бир неча дона тухум истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдадан холи эмаслигини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан