Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда «резина» тухум пайдо бўлдими: Ветеринария қўмитаси текширув ўтказди
23.02.2019 13:15,  
237

Ветеринария қўмитаси тегишли ташкилотлар билан биргаликда "Ўрикзор" бозорида текширувдан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, "Халқ билан мулоқот" гуруҳида Тошкентнинг “Ўрикзор” бозоридан сотиб олинган тухум сариғи “резина” бўлиб чиққани тасвирга олинган видео тарқалди. Бу видео ўзбекистонликлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Ветеринария қўмитасининг мутасадди вакиллари ойдинлик киритди.

Ветеринария қўмитасида “Ўрикзор” бозорида текширув ўтказилганлиги маълум қилинди.

“22 февраль куни “Ўрикзор савдо комплекси”да Тошкент ветеринария бошқармаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тухум билан савдо қилувчи тадбиркорларнинг 10 дан ортиқ савдо дўконларида сотувчилар иштирокида тухум намуналари олиниб, ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилганда текширилган тухум намуналари истеъмолга яроқли деб топилди ва бошқа тарзда сотувга чиқарилган сунъий тухумлар аниқланмади”, - деб маълум қилди Ветеринария қўмитаси ходими.

Ветеринария назорати ходимининг сўзларига кўра, ҳар бир сотувчи санитария тиббий дафтарчаларга эга бўлиши ҳамда маҳсулотларга бериладиган ветеринария маълумотномалари асосида сотилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

“Барча дехқон бозорлари тухумни текшириш учун "овоскоп" ускунаси билан жиҳозланган”, - деб қўшимча қилди ветеринария назорати ходими.

Ветеринария қўмитасининг вакили берган маълумотига кўра, 2018 йил ва жорий йил январь ойида истеъмол тухумлари Афғонистон, Тожикистон ва Эрон давлатларига экспорт қилинганлиги, Ўзбекистонга эса умуман импорт қилинмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан