Олимлар тузнинг янги хавфли хусусиятини аниқладилар

26.02.2019 | Илм-фан | 5062

Инсон организмида ош тузининг чўкиндиси аллергик реакциялар ривожланишига кўмаклашади. Бу ҳақда MedicalXpress нашрига таяниб хабар қилди.

Мюнхен Техника университети (Германия) олимлари атопик дерматит - сурункали аллергик касаллигига чалинган беморларнинг тери намуналарини таҳлил қилишди. Таҳлил натижасида терининг касалланган қисмларида натрий даражаси нормадан 30 баробар юқори эканлигини аниқлашди.

Мутахасссисларнинг таъкидига кўра, натрий хлориди T-ҳужайраларни интерлейкин-4 (IL-4) ва интерлейкин-13 (IL-13) оқсилларини юқори миқдорда ишлаб чиқишга мажбурлайди. Ушбу боғланишлар инсон организмида муҳим ўрин тутади, бироқ,  ҳаддан ортиқ миқдор тери яллиғланиши касалликларини тез суръатда ривожланишига олиб келиши мумкин.

Қайд этилишича, T-ҳужайраларига натрий хлорид таъсир ўтказиши тўхтатилишидан сўнг аллергик реакциялар сезиларли равишда пасаяди.