Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган вилояти прокурори лавозимидан озод қилинди
4.03.2019 17:34,  
12

Наманган вилояти прокурори Улуғбек Тошев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Sof.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Улуғбек Тошев қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун Наманган вилояти прокурори лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, Улуғбек Тошевнинг ўзи ҳам ишдан озод этишларини сўраб ариза ёзган.

Маълумот учун, Улуғбек Тошев Наманган вилояти прокурори этиб тайинланишидан аввал Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори, Тошкент шаҳар прокуратурасида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль – 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида Наманган вилоятига сафар қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан