Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳолатини танқид қилди
21.03.2019 13:01,  
12

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Хабарда қайд этилишича, йиғилишда ўтган икки ойда бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Давлат раҳбари хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳолати умуман суст кетаётганини таъкидлаб, мутасаддиларни жиддий огоҳлантирди. Айрим тармоқ ва ҳудудларда чет эллик инвесторларга тақдим этиш учун аниқ ҳисоб-китобларга асосланган лойиҳалар бўйича таклифлар йўқлиги танқид қилинди. 

Президент тегишли вазирлик ва ҳокимликлар олдига аниқ ва қатъий вазифалар қўйди. Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига энергетика, нефть-газ, кимё, машинасозлик, электр техникаси, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим соҳаларга тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб этиш бўйича инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш топширилди. 

Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича зарур майдонга айланмагани қайд этилар экан, тўғридан-тўғри инвестиция жалб этиш бўйича ҳар бир комиссиянинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. 

Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ишлаб чиқариш соҳаларига инвестиция жалб қилиш аҳволи талабга жавоб бермаслини таъкидлади. Ваҳоланки, мамлакатга кўп миқдорда фармацевтика ва гигиена воситалари, озиқ-овқат товарлари, болалар кийимлари импорт қилинмоқда. Аслида бундай маҳсулотларни юртимизда ишлаб чиқариш учун жуда катта имкониятлар мавжуд.

Шу боис, Шавкат Мирзиёев вазирлик ва идоралар раҳбарларига ўзларига бириктирилган ҳудудларга чиқиб, у ерда амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун инвесторларни ҳудудларга, шу жумладан, эркин иқтисодий зоналарга жалб этиш бўйича топшириқлар берди.

Халқаро молия институтлари маблағларини ўзлаштириш ҳолатига эътибор қаратилар экан, бу борадаги йиллик режани бажаришда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Соғлиқни сақлаш, Сув хўжалиги вазирликларида қолоқлик мавжудлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Баъзи жойларда зарур инфратузилма йўқлиги инвестициялар жалб этишга тўсиқ бўлаётгани, лойиҳалар учун ер ажратиш, электр энергияси, газ, сув ва канализация тармоқларига уланишда муаммолар борлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Иқтисодиёт ва саноат, Инвестиция ва ташқи савдо вазирликларига ҳудудларнинг инфратузилма объектларини ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Барча топшириқлар ижросини таъминлаш ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан