Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайси давлатлар ўтган йили Қозоғистонга энг кўп инвестиция киритган
11.04.2023 11:57,  
91

Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар рекорд миқдорда жалб этилди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтида эълон қилинган статистик маълумотларга таяниб хабар беради.

2022 йил якунларига кўра, Қозоғистонга жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар умумий ҳажми 28 млрд. долларни ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 17,7 фоизга кўп (23,8 млрд. доллар) бўлиб, сўнгги 10 йилдаги рекорд кўрсаткичга деярли яқинлашиб қолди. 2012 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 28,9 млрд. долларни ташкил этган.

Шундай қилиб, Ҳукумат ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан олиб борилаётган ишлар туфайли ўтган йили Қозоғистон Инвестиция сиёсати концепциясининг 2026 йилгача бўлган оралиқ мақсадли кўрсаткичлари 14,3 фоизга (режа – 24 млрд. доллар) ортиғи билан бажарилган.

Республикага жалб этилган инвестициялар ҳажми бўйича етакчи давлатлар:

- Нидерландия – 8,33 млрд. доллар (ўсиш – 19,7%).

- АҚШ - 5,1 млрд. доллар (+81,9%),

- Швейцария - 2,8 млрд. доллар (+2,4%),

- Бельгия - 1,56 млрд. доллар (+46%),

- Россия - 1,52 млрд. доллар (-19,7%).

- Жанубий Корея - 1,48 млрд. доллар (+84,8%).

- Хитой - 1,43 млрд. доллар (-22,5%),

- Франция - 770,2 млн. доллар (+27,4%),

- Буюк Британия - 661 млн. доллар (-35,7%).

- Германия - 469,5 млн. доллар (+45,4%)

Инвестициялар энг кўп жалб этилган соҳалар:

- тоғ-кон саноати - 12,1 млрд. доллар (+25%),

- ишлаб чиқариш саноати - 5,6 млрд. доллар (+3%),

- улгуржи ва чакана савдо - 5,08 млрд. доллар (+36%).

- профессионал, илмий ва техник хизматлар - 1,1 млрд. доллар (ўсиш - 2,1 баробар),

- транспорт ва сақлаш - 1,1 млрд. доллар (+14%).

- қурилиш - 698 млн. доллар (-3%),

- молиявий ва суғурта хизматлари - 650 млн. доллар (-60%),

- электр ва газ таъминоти - 635,6 млн. доллар (ўсиш - 2,8 баробар).

Ҳудудлар орасида хорижий капитални жалб этишда энг фаол бўлган ҳудудлар қуйидагилар:

- Атирау вилояти - 8,2 млрд. доллар (+48%).

- Алмати - 7,57 млрд. доллар (+11%).

- Астана - 2,25 млрд. доллар (ўсиш - 2 баробар),

- Шарқий Қозоғистон вилояти - 2,2 млрд. доллар (+3%),

- Ғарбий Қозоғистон вилояти - 1,12 млрд. доллар (+7%),

- Алмати вилояти - 698,2 млн. доллар (+47%).

- Ақмола вилояти - 376,3 млн. доллар (ўсиш - 6,3 баробар),

- Қизилўрда вилояти - 336,5 млн. доллар (+36%).

- Шимолий Қозоғистон вилояти - 105,7 млн. доллар (ўсиш - 3 баробар),

- Жамбил вилояти - 62 млн. доллар (ўсиш – 3 баробар).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан