Ўзбекистон ва Ҳиндистон $2,3 млрдлик савдо ва инвестицион шартнома имзолаган

Ўзбекистон ва Ҳиндистон $2,3 млрдлик савдо ва инвестицион шартнома имзолаган

Ўзбекистон Ҳиндистон билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида умумий қиймати 2,3 млрд долларга тенг 98 та инвестиция ва савдо битими имзолаган. Бу ҳақда 24 август куни видеоконференция шаклида икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва илгари суриш бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон қўмитасининг биринчи йиғилишида маълум қилинди. Йиғилишга Ўзбекистон ТИВнинг биринчи ўринбосари Ф.Арзиев ҳамда Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири В.Муралидаран раислик қилди.

Йиғилиш давомида савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-логистика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ҳар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал инқирозий ходисаларнинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.