Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Korea Ўзбекистонда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар очади
27.03.2019 19:08,  
41

Бугун Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Корея бош вазирлари ўринбосарлари учрашуви доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ,  “General Motors” ва “GM Korea Supplier Association” компаниялари ўзаро англашув Меморандуми имзолашди.

Меморандумда айтилишига кўра, томонлар Ўзбекистон автомобил саноатини ривожлантириш мақсадида GM Uzbekistan янги автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга кореялик ишлаб чиқарувчиларни жалб қилишга келишиб олишган.

Компаниялар ушбу ишни амалга ошириш учун барча имкониятларидан фойдаланишади. Лойиҳаларни амалга оширишда тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилишга катта эътибор қаратилади.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда 2019 йилнинг июн ойида эҳтиёт қисмлар етказиб берувчилар симпозиуми ўтказиш ҳақида  келишиб олишди. Симпозиум доирасида кореялик ҳамкорларга Ўзбекистонда бизнес юритиш учун барча имкониятлар яратиб бериш ваъда берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан