Бош прокуратура ота-оналар учун эслатма тайёрлади

11.04.2019 | Ўзбекистон | 4979

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ўзаро ҳамкорликда ота-оналар учун фарзанд тарбиясига оид кўргазмали шаклдаги эслатмалар тайёрлади.

“Ҳурматли ота-оналар! Агар Сиз фарзанд тарбиясида, у билан муносабатда ва мулоқотда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази мутахассисларига мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Телефонлар:

Тошкент ш. - 71-281-50-18
Фарғона ш. - 73-244-54-71
Самарқанд ш. - 66-233-69-09