Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

15.04.2019 | Иқтисод | 5413

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 16 апрелдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 4,0 сўмга кўтарилиб, 8 455,37 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 77,20 сўмга ошиб, 9 554,57 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 2,16 сўмга кўтарилди ва 131,53 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.