Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарлари устидан суд бошланди
15.04.2019 18:45,  
25

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан очиқ суд жараёни бошланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

Бош прокуратура 2018 йил ноябрида агентликнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатган эди.

Жиноят иши доирасида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ бошлиғи Равшан Ибрагимов (1966 й. т.), агентлик бошлиғининг собиқ ўринбосари Улуғбек Назаров (1977 й. т.) ва агентлик мослаштириш ва ўқитиш марказининг собиқ директори О. Маҳмудов судланмоқда.

Судланувчилар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210- (пора олиш), 211- (пора бериш), 243- (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 278−2- (компьютер ахборотларидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд жараёни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди суьяси Орифжон Қиличев раислигида ўтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан