Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда ота бир коса лағмон учун қизини гаров сифатида қолдириб кетди
17.04.2019 19:14,  
15

Хитойнинг Гуандун провинциясида Фошанда жойлашган ошхонага кирган эркак ўзининг икки ёшли қизини гаров сифатида қолдириб кетди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, эркакда бир коса лағмон сотиб олиш учун олти юан етмади. Шунда тамаддихона эгасига гаров сифатида қизини қолдириб кетиши ва уни олиб кетиш учун эртага келишини маълум қилиб, у ердан кетиб қолади.   

Қизча отаси ортидан кетишга ҳаракат қилади, бироқ ота уни ортга қайтаради. Бола йиғлашни бошлайди.

Тамаддихона ишчилари қизалоқни ошхонага олиб кириб, унга сут беришади. Шундан кейин улар полицияга хабар қилишади.

Бир неча соатдан сўнг ота қайтади, лекин болани топа олмайди ва полицияга хабар берилгани учун ошхона эгасига бақиришни бошлайди.

“Эркак айтишига кўра, у қизни ташлаб кетмоқчи эмаслиги, шунчаки нақд пул топиш учун кетганини айтади. Аммо бу кўп вақтни олди, чунки унинг мопед аккумуляторини заряд қилиши керак эди”, - деди полицияда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан