ФВВ Қозоғистондаги автобус авариясида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олган ўзбекистонликларнинг рўйхатини эълон қилди

20.04.2019 | Ўзбекистон | 5700

Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида, «Олмаота—Тошкент» йўлининг 181-километрида 20 апрель куни маҳаллий вақт билан 5:09 да Van Hool автобуси билан юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳалок бўлган, яна 13 ўзбекистонлик тан жароҳати олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди (Меҳнат вазирлиги тан жароҳати олган ўзбекистонликлар сонини 12 нафар деб кўрсатмоқда).

Автобус салонида жами 47 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида жами 11 киши ҳалок бўлган, 29 киши тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан қўшимча қилишларича, Жамбулдаги ЙТҲ бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятлар идоралари ҳамкорликда тегишли ишларни амалга оширмоқда.

Жамбулдаги автобус авариясида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари:

  1. Ўринбой Мирҳамитович Абдухолиқов, 1993 йилда туғилган;
  2. Алишер Сапарбоевич Калмуротов, 1988 йилда туғилган;
  3. Дилором Ермекбоева, 1972 йилда туғилган.

Тан жароҳати олганлар рўйхати:

  1. Аббос Ўлжабоев, 1994 йилда туғилган;
  2. Ўмирбек Ҳайитбоев, 1988 йилда туғилган;
  3. Заводбек Абдусатиров, 1999 йилда туғилган;
  4. Марҳамат Жуманиёзов, 1996 йилда туғилган; (оғир аҳволда)
  5. Радмила Аҳметова, 1994 йилда туғилган; (оғир аҳволда)
  6. Отабек Абдуллевич Матиржонов, 1985 йилда туғилган;
  7. Дўсжан Даулетович Сейтмуротов, 1987 йилда туғилган;
  8. Сардор Амарбек ўғли Ҳайдаров, 1994 йилда туғилган;
  9. Марис Илёсов, 1974 йилда туғилган; (оғир аҳволда)
  10. Исмиддинов Абдухаттар ўғли, 1997 йилда туғилган;
  11. Насриддин Мамбетов, 1971 йилда туғилган;
  12. Шодлик Maxсудович Жапаров, 1984 йилда туғилган;
  13. С.Муқумжонов, 1999 йилда туғилган.

Маълумот учун, ҳодиса юз берганидан сўнг Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Twitter’даги саҳифасида Жамбулдаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани ҳақида маълумот эълон қилинган эди, бироқ кўп ўтмай ушбу ахборот ўчириб ташланди.