Марказий банк долларнинг янги расмий курсини белгилади

22.04.2019 | Иқтисод | 5447

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 апрелдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 14,01 сўмга пасайиб, 8 441,36 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 61,42 сўмга камайиб, 9 493,15 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,25 сўмга кўтарилди ва 131,78 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.