Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳридаги фавворанинг нечтаси ишламаслиги маълум бўлди
1.05.2019 20:44,  
1206

«Тошкент фаввораси» ДУК раҳбари Азамат Ахунжонов Тошкентдаги фавворалар ҳақида маълумот берди, дея ёзади ЎзА.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри олдидаги «Санъат» фаввораси 1947 йилда, Яккасарой тумани Шароф Рашидов кўчасидаги «Мовий гумбаз» фаввораси эса 1970 йилда қурилган. Мустақиллик йилларида ҳам Тошкентда кўплаб фавворалар фойдаланишга топширилди. Уларни назорат қилиш учун 2010 йилда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан «Тошкент фаввораси» давлат унитар корхонаси ташкил этилган.

«Бугунги кунда пойтахтимизда 117 та фаввора мавжуд, – дейди «Тошкент фаввораси» ДУК раҳбари Азамат Ахунжонов. – Корхона ўз балансидаги фаввораларнинг мавжудларини таъминлаш, янгиларини ишга тушириш ва уларни назорат қилиш билан шуғулланади. Айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида 43 та фаввора бор. Улардан 37 таси ишлаб турибди, қолгани таъмирланмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини реконструкция ва модеринизация қилиш борасида катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Ўтган йили Мустақиллик майдонидаги фаввора қайта таъмирланди, ‘Халқлар дўстлиги’, ‘Шеърият боғи’ каби янги фавворалар фойдаланишга топширилди. ‘Боғчасарой’, ‘Болажон’, ‘Бинафша’, ‘Сайилгоҳ’, ‘Туркистон’, ‘Абдулла Қодирий’, ‘Наврўз’, ‘Хотира’, ‘Коинот’ ва бошқа фавворалар атрофига энергия тежовчи қурилмалар, замонавий ёритгичлар ўрнатилди».

2019 йил 16 январь Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳридаги фавворалар ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, «Тошкент фаввораси» давлат унитар корхонаси балансидаги фаввораларни капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ва реконструкция қилиш белгиланди. Шунингдек, фавворалар атрофидаги ҳудудларга шартнома асосида тижорат ва кўнгил очиш объектларини жойлаштириш, бунда давлат-хусусий шериклик тамойили билан тадбиркорлик субъектларига беғараз уч йилдан ўн йилгача бўлган муддатга топширилишга розилик берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан