Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновни Дўстлик ордени билан тақдирлади

11.05.2019 | Жаҳон | 4697

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев “USM Holdings” асосчиси Алишер Усмоновни “Достык” (Дўстлик) ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда бугун Қозоғистоннинг биринчи президенти матбуот хизмати хабар берган.

“Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Россия давлатлари ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун  Алишер Усмоновни 1- даражали “Достык” (Дўстлик) ордени билан тақдирлади” – дейилади хабарда. 

Қозоғистон республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2018 йил 19 декабрь куни Нурсултон Назарбоев давлат Мустақиллик куни муносабати билан Алишер Усмоновни “Достык” ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарорни имзолаган эди. 

Бундан аввал, Алишер Усмонов 2011 йилда Қозоғистоннинг 2-даражали “Достык” ордени билан ҳам тақдирланган. Шунингдек, ўзбекистонлик бизнесмен 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эди.