Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тиббий маълумотсиз халқ табобати билан шуғулланишга рухсат берилди
23.05.2019 22:22,  
17

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутган қонунни имзолади.

Қонуннинг 41-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилди:

«Тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар»;

2018 йил октябрида президент халқ табобатини аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда қўшимча усул сифатида тан олувчи қарорни имзолаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан