Ўзбекистон устидан Илон Маскнинг 60 та сунъий йўлдоши бир чизиқ бўлиб учиб ўтди (видео)

26.05.2019 | Технологиялар | 7338

Тошкентликлар 25 майдан 26 майга ўтар кечаси шаҳар осмонида бир чизиқ бўлиб ўтаётган 60 та сунъий йўлдошни кузатишди. Ушбу ҳақидаги видео Youtube'да жойлаштирилган.

Шунингдек ушбу сунъий йўлдошлар учиб ўтишини дунёнинг тулри шаҳарлари устида  кузатиш мумкин эди. Энг сифатли видео Голландияда суратга олинган.

Ушбу сунъий йўлдошлар шодаси 24 май куни америкадан учирилган бўлиб уларни Ер орбитасига Space Х ракетаси олиб чиққан эди. Улар Илон Маскнинг Starlink лойиҳаси доирасида учирилган биринчи 60 тасунъий йўлдошдир. Ҳар бир сунъий йўлдошнинг ўртача оғирлиги 220 килограмни ташкил қилади.

Starlink лойиҳаси – бутун Ер шарини коинот орқали ишлайдиган Интернет билан қоплаб олишни назарда тутган. Бунинг учун камида 800 та ана шундай спутникларни 450 км баландликдаги орбитага олиб чиқиш керак. Келажакда ушбу спутниклар сони 12 000 тага етиши мумкин. Интернет ишлаши учун фақат сунъий йўлдошнинг ўзи етарли эмас, Ерда ҳам базавий станциялар ўрнатилиши ва радиотўлқин частоталари ажратилиши керак. 

Қуйида Starlink  лойиҳаси ҳақида анимацион видеолавҳа билан танишинг.