Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда вояга етмаганлар учун ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади
30.05.2019 10:13,  
75

Ўзбекистонда вояга етмаганлар учун ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади. Бу Президентнинг «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» қарорида кўзда тутилган.

Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Тошкент вилояти, Чиноз тумани, «Гулзоробод» маҳалласи, Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Бахт шаҳри «Тадбиркор» маҳалласида жойлаштирилади.

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардия, қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилади. Уларга 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган вояга етмаганлар жойлаштирилади.

Республика ўқув-тарбия муассасаларига қуйидагилар:

ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўлиқ англаб етишга қодир бўлмаган;

айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган, материаллар вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга кўриб чиқиш учун топширилган бўлса;

Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган вояга етмаганлар;

якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир қилишни давом эттираётган вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади.

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ва Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернатига вояга етмаганларни қабул қилиш тўхтатилади. Уларда тарбияланаётган вояга етмаганлар ўқишни ушбу муассасаларда белгиланган тартибда тугатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан