Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон ИЭС қурилишини тезлаштиришни топширди
18.06.2019 15:03,  
56

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон, Навоий, Тахиатош иссиқлик электр станцияларида олиб борилаётган қурилиш ва модернизация ишларини тезроқ якунлаб, бу йил фойдаланишга топшириш юзасидан топшириқлар берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, президент Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида замонавий буғ-газ қурилмаларини ўрнатиш кераклигини таъкидлади.

Хабарда давлат раҳбари энергия ресурслари ишлаб чиқарувчи, тақсимловчи ва етказиб берувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш, углеводородлар қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлигини таъкидлагани қайд этилган.

Жорий йилда Ўзбекистон 2 миллиард 730 миллион доллар инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига нефть-газ соҳасида 16 та, 850 миллион доллар эвазига кимё тармоғида 17 та, 1 миллиард доллардан зиёд маблағ воситасида электр энергетикаси бўйича 28 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан