Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йил 1 январдан электрон ҳисобварақ-фактуралардан мажбурий тартибда фойдаланилади
30.06.2019 14:36,  
13

Вазирлар Маҳкамаси 25 июнда «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 522-сон қарорни қабул қилди. Унга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришлари шарт, дея хабар қилди Norma.uz.

ДСҚ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида 2018 йил ноябрь — 2019 йил июнь ойларида электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) расмийлаштириш бўйича тажриба ўтказди. Унинг натижалари маъқулланиб, ҳукумат қарори билан:

  • 2019 йил 1 июлдан бошлаб ЭҲФдан фойдаланиш ихтиёрий, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса мажбурий эканлиги белгиланди;
  • ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» давлат унитар корхонаси электрон ҳужжатларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва ҳисобини юритиш бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгиланди;
  • Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова) тасдиқланди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26 июндан кучга кирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан