Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво билан танишинг

26.07.2019 | Иқтисод | 4934

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 23 июль куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини қуйидаги кўринишга эга бўлди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 28000 сўмдан 50000 сўмгача (кг) 

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 28000 сўм кузатилди. Мол гўштини максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ҳамда «Миробод деҳқон бозори» да 50000 сўм кузатилди. 

Қўй гўшти 32000 сўмдан 58000 сўмгача (кг) 

Қўй гўшти кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ҳамда «Миробод деҳқон бозори»да 32000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да 58000 сўмдан кузатилди.

Картошка 1000 сўмдан 4000 сўмгача (кг) 

Картошка маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Фарғона шаҳарининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да 1000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 4000 сўм кузатилди. 

Пиёз 500 сўмдан 3500 сўмгача (кг) 

Пиёз маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да 500 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Темирйўл деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 3500 сўм кузатилди.

Сабзи 1000 сўмдан 5000 сўмгача (кг) 

Сабзи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 1000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 5000 сўмдан кузатилди.

Тухум 2 000 сўмдан 9 000 сўмгача (10 дона) 

Тухум маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 2000 сўм кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 9000 сўм кузатилди.

Гуруч 5000 сўмдан 18000 сўмгача (кг) 

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори»да 5000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳрининг марказий деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 18000 сўм кузатилди.

Ўсимлик ёғи 8000 сўмдан 12500 сўмгача (1 л.) 

Ўсимлик ёғиб маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 8000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Самарқанд шаҳрининг «Темир йўл деҳқон бозори» ҳамда «Дамариқ деҳқон бозори» да 12 500 сўмдан кузатилди.

Шакар 4 800 сўмдан 5500 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да 4800 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳрининг марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 5500 сўмдан кузатилди.