Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда тезюрар автобус йўналишлари ташкил этилиши мумкин
26.07.2019 14:39,  
10

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Интеграциялашган жамоат транспорти стратегиясини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” мавзуси муҳокама этилди. 

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, йиғилишда Кореянинг Эксимбанки Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмаси учун янги концепция тақдим этди.

Мазкур концепцияда берилган таклифларда пойтахтда жамоат транспорти йўналишларини кўпайтириш ва шу орқали шахсий автотранспортлар ҳаракатини камайтириш таклиф этилган.

“Кореялик мутахассисларнинг аҳамиятли таклифларидан яна бири тезюрар автобус йўналишларини ташкил этиш бўлиб, бу шаҳар ичида бир манзилдан иккинчисига тез, осон ва қулай етиб олишни таъминлайди”, - дейилади хабарда.

Концепцияда бу тизимдаги хусусий тармоқ ишини ривожлантириш каби қатор илғор ташаббуслар илгари сурилган бўлиб, энди шаҳар ҳокимлиги ва пойтахт жамоат транспортига масъуллар билан биргаликда ушбу таклифларни ҳаётга жорий этиш масалалари кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан