Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўқонда Smart city барпо этилади
27.07.2019 12:43,  
17

«Қўқон» эркин иқтисодий зонасида Smart city барпо этилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасинининг «Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида келтирилган, дея Spot хабар беради.

Қарорга мувофиқ, 2019—2020 йилларда Фарғона вилояти саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, 2019—2021 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатда Smart city барпо этилиши ўрин олган, унинг ташаббускори «Чхонг-Хе» компанияси ҳисобланади.

Лойиҳа қиймати 4,1 трлн сўмга баҳоланган бўлиб, 500 млн АҚШ доллари қийматида хорижий инвестиция жалб этилади.

Smart city’ни 2025 йилнинг охирида ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан