Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






29 ноябрь санасининг энг муҳим воқеалари
29.11.2016 12:20,  
1233

Sof.uz нашри ижодкорлари ҳар бир сана билан боғлиқ энг муҳим тарихий ҳодисалар билан таништиришда давом этади. 29 ноябрь Григориан тақвими бўйича йилнинг 334 куни. Йил тугашигача яна 32 кун қолди. Ушбу санада Ўзбекистон ва жаҳон тарихида содир бўлган воқеалар кетма-кетлиги билан танишинг:

-1394 йил – Чосон сулоласи асосчиси И Сонг Ге Сеул шаҳрини ўзига пойтахт қилди;

-1777 йил – Калифорниядаги Сан-Хосе шаҳрига асос солинди;

-1781 йил – Британияга қарашли африкалик қуллар чиққан кемаси чўкиши оқибатида 133 киши ҳалок бўлди;

-1830 йил – Полшада Россия ҳокимиятига қарши исён бошланди;

-1877 йил –Томас Эдисон фонографни илк бор оммага намойиш қилди;

-1885 йил – Учинчи Инглиз-Бирма уруши якунланди;

-1890 йил – японияда Мейзи конституцияси амалга кирди;

-1899 йил – Испаниянинг Барселона футбол жамоаси ташкил этилди;

-1929 йил – америкалик адмирал Ричард Э. Бирд Жанубий қутбга илк бор экспедиция амалга оширид;

-1932 йил – ҳужум қилмаслик ҳақидаги совет-француз пакти имзоланди;

-1944 йил – Албания Халқ-озодлик армияси томонидан озод қилинди;

-1945 йил – Югославия Федератив Халқ Республикаси ташкил этилгани эълон қилинди;

-1945 йил – тарихда илк бор вертолёт ёрдамида қутқарув амалиёти ўтказилди;

-1947 йил – БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни бўлиб ташлаш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Бу биринчи Араб-Исроил урушининг бошланиши эди. Яҳудийларда яхши тайёрланган қўшин мавжуд бўлиб, унда II жаҳон уруши қатнашчилари асосий роль ўйнади. Улар АҚШ ва Англия томонидан яхшилаб қуроллантирилди. Бу қўшин резолюция бўйича мусулмонларга тегишли бўлган ерларга ҳам ҳужум қилиб босиб олди;

-1963 йил – Монреал аэрпортида самолёт ҳалокатга учраши натижасида 118 киши ҳалок бўлди;

-1967 йил – Ветнам уруши: АҚШ мудофаа вазири вРоберт Макнамара истеъфога чиқди;

-1987 йил – Корея ҳаво йўлларига қарашли самолёт Таиланд-Бирма чегарасида портлаб кетиши оқибатида 115 киҳи қурбон бўлди;

-2007 йил – Кариб ҳавзасида 7,4 магнитудали зилзила рўй берди;

-2009 йил – Швейтсарияда бўлиб ўтган референдумда миноралар қуришга тақиқ қўйилди.


Таваллуд топганлар:

-1895 йил – Либерия президенти Уилям Тубман;

-1910 йил – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, адабиётшунос, танқидчи, драматург Иззат Султон;

-1926 йил – Тунис президенти Муҳаммад Божий Қоид ас-Сибсий;

-1932 йил – Франциянинг 22 президенти Жак Ширак;

-1956 йил – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, публицист ёзувчи Абдунаби Ҳайдаров;

-1973 йил – уэлслик собиқ футболчи ва мурабий Раян Гигс.


Вафот этганлар:

-1992 йил – ўзбек шоири ва таржимон Чори Аваз вафот этган.


Байрамлар:

-Бутунжаҳон Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш куни;

-Албанияда Озодлик куни;

-Югосалвия республикаси кнуни;

-Вануатуда Ҳамжиҳатлик куни.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан