2007 йилнинг 22 декабрь куни Ариан-5 номли Европа Космос агентлигига қарашли ракета француз Гвианасидаги Куру космодромидан Ер орбитасига учирилади. 3,2 тонна вазнга эга бўлган Африканинг RASCOM-QAF1 номли телекоммуникацион сунъий йўлдоши учишдан 26 дақиқа ўтгач бирламчи орбитага чиқарилади. Бу ҳақда Terabayt ёзмоқда.
Мобил операторлар тармоқ билан қоплашни истамаган Африкадаги қишлоқ ҳудудларини алоқа билан таъминлаш мазкур сунъий йўлдошнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ушбу сунъий йўлдошдан ташқари, Ариан-5 орбитага АҚШнинг Horizons-2 номли сунъий йўлдошини ҳам чиқарган эди.