Эрон ўзининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

Эрон ўзининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

Фото: Tasnim

22 апрель, чоршанба тонгида Эрон ўзининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий Тасним АА хабар бермоқда.

Таъкидланишича, «Нур» сунъий йўлдоши икки босқичли «Касед» учириш воситаси ёрдамида 425 километрлик орбитага олиб чиқилди.

Парвоз Эрон ислом инқилоби мухофизлари корпуси томонидан ташкиллаштирилди.