Расман: Эронда коронавируснинг иккинчи тўлқинига қарши кураш бошланди

Расман: Эронда коронавируснинг иккинчи тўлқинига қарши кураш бошланди

Эрон коронавируснинг иккинчи тўлқинини бошидан кечирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба кунги йиғилишда маълум қилди.

Аввалроқ, Эрон ҳукумати инқироздан кейин мамлакатда коронавирус тарқалишининг кўпайганига қарамай, мамлакатда ҳали ҳам COVID-19 биринчи тўлқинини бошдан кечираётгани айтилган эди.

Президентнинг сўзларига кўра, биринчи тўлқин шимолий ва марказий қисмларга таъсир кўрсатган, иккинчи тўлқин, май ойининг ўрталарида бошланган, мамлакатнинг жанубий минтақаларига кўпроқ таъсир қилмоқда.

"Биз коронавируснинг иккинчи тўлқинидан ўтишга қодирмиз", - деди Руҳоний расмий телеведение орқали намойиш этилган ҳукумат йиғилишида. 

Биринчи тўлқин 19 февралда бошланган эди. Ўшандан бери мамлакатда 262 мингдан ортиқ COVID-19 касаллиги аниқланган, улардан 13,2 мингга яқини ўлим билан якунланган. 225 мингдан ортиқ одам тузалиб кетди. Февраль ва март ойларида Эрон Италия ва Корея билан биргаликда Хитойдан ташқаридаги илк COVID-19 ўчоғига айланган эди. Кейинчалик форс ҳукумати вазиятни назоратига олди. Бироқ сўнгги ойда ўлим даражаси икки рақамли кўрсаткичлардан уч рақамли кўрсаткичларга қадар кўпайди.