1 майдан бошлаб UNG бренди ёқилғи қуйиш шахобчаларида импорт дизел нархи 500 сўмга арзонлаб, 6500 сўмдан таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда gazeta.uz "Ўзбекнефтгаз"даги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 3 майдан бошлаб Аи-80 бензин маркази ҳам 500 сўмга пасайиб, 4000 сўмдан сотила бошлайди.
24 апрел куни Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида Аи-80 маркали бензиннинг нархи бир тонна учун 5,75 млн. сўмни ташкил этди. Ўтган савдо ҳафтаси натижаларига кўра Аи-80 нинг биржа қиймати 46 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 3,9 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда АЁҚШларда Аи-92 маркали бензин 4500 сўмдан (Аи-80 билан бир хил) таклиф қилинмоқда.