Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов Сардоба учун 10 млн доллар берди ва Президентга мактуб йўллади
8.05.2020 01:46,  
2305

Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Сардоба сув омборида содир бўлган фожиа оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистонга 10 миллион АҚШ доллари ўтказди. У шунингдек, авариядан зарар кўрган Қозоғистон аҳолисига ҳам 5 миллион 202 минг АҚШ долларини ўтказди.

Алишер Усмонов шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади:

"Болалигим ва ёшлик йилларим ўтган она юртимдаги ака-укаларим ва опа-сингилларим билан ҳозирги эпидемиологик қийинчиликларга шерик бўлар эканман, Сардоба сув омборида содир бўлган фожиа ҳақидаги хабарни, шунингдек, уни одамларимиз муносиб ва мардона қабул қилганлигини қалбимда оғриқ билан ҳис қилдим.

Муқаддас Рамазон ойида Оллоҳнинг ўзи мени Ватанимга чорлади, зеро бу кунларда биз ёрдамга муҳтож одамларга алоҳида ғамхўрлик қилишимиз ва кўмак беришимиз керак. Биз қувончли дамларда ҳам, бошга ғам-ташвиш тушганда ҳам, бир-бирмизни елкама-елка туриб қўллаб-қувватлаймиз.

Мен халқимизнинг тақдирига бефарқ қараб тура олмайман ва шу сабабли сув тошқинидан жабрланганлар турмушини тиклаш ва яхшилаш, талафот оқибатларини тезкорлик билан бартараф этишга ёрдам кўрсатиш учун 10 миллион доллар беряпман.

Мен халқимизнинг дуоларига қўшилиб, уларнинг бошига тушган кутилмаган синовлардан тезроқ халос қилишини Оллоҳдан сўраб қоламан".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан