Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши тест воситаларини ҳадя қилди
8.06.2020 19:27,  
124

5 июнь куни, Қўшма Штатлар Ўзбекистонга COVID-19 га қарши қарши курашда кўрсатаётган ёрдамнинг бир қисми сифатида, АҚШ элчихонаси Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига коронавирус тести ўтказиш учун зарур воситаларни етказиб берди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги ҳамкорларимиз билан бирга ишлаб, биз ушбу хавфли вирусни аниқлаш ишини яхшилаймиз, касалликка чалинганлар сонини камайтирамиз ва Ўзбекистонда одамлар ҳаётини сақлаб қоламиз»,- деди элчи Даниел Розенблюм.

Бу USAID ҳадя этаётган тест воситаларининг биринчи тўпламидир. У 15000 та тест ўтказишга етарли QIAGEN RNA реагентларини жамлаган 60 та қутидан иборат. 10000 та тест учун мўлжалланган яна 40 та шундай қути бир неча ҳафтадан сўнг Ўзбекистонга етиб келади.

Фото: АҚШ элчихонаси

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги номидан ушбу ёрдам учун Қўшма Штатларга миннатдорлик билдирамиз. Ушбу реагентлар коронавирусга қарши курашимизда асқатади ҳамда ватандошларимизнинг соғлиги ва фаровонлигини яхшилайди»,- деди агентлик директори Баҳодир Юсуфалиев.

USAID Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун 3,9 миллион доллар бермоқда. Бу ёрдам лабораторияларни кенг кўламли тестлар ўтказишга тайёрлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, COVID-19 га оид тезкор чораларни такомиллаштириш, касаллик юқтирганлар ҳолатини бошқариш тизимини кучайтириш, вирус тўғрисидаги дезинформацияга қарши курашиш ҳамда жамоаларни ҳамжиҳатликда ишлашга жалб қилишни ўз ичига олади.

Маълум қилинишича, COVID-19 тарқала бошлангандан буён АҚШ ҳукумати пандемияга қарши курашга қаратилган халқаро кўмак учун бир миллиарддан ортиқ маблағ ажратди. Ушбу маблағ замонавий шамоллатиш ускуналари билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш бўйича билимларни ошириш, тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш, лаборатория тизимини мустаҳкамлаш, касаллик назорати ва тезкор жавоб қобилиятини кучайтириш орқали дунёдаги 120 дан ортиқ мамлакатда кишилар ҳаётини сақлашда ишлатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан